Москванинг "Динамо" клуби ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арсен Захарян "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Инсайдер Нобель Арустамян тарқатган хабарга қараганда, "кўк-анор ранглилар" скаутлари 18 ёшли футболчини бир неча бор кузатишган.

Каталония клуби вакиллари россиялик ярим ҳимоячининг трансфери бўйича музокара ўтказишга тайёр. Уларнинг бошланиши яқин ҳафталарга режалаштирилган.

Захарянга шунингдек,  "Брюгге", "РБ Лейпциг" ва "Сассуоло" клубларидан ҳам қизиқишлар бор. Аммо унинг ўзи мавсум охиригача "Динамо"да ўйнамоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар