"Барселона" футболчиси Испания терма жамоасида Фабрегаснинг рекордини янгилади

Каталониянинг "Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Педри кеча “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич дастлабки тури доирасида Швеция терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда иштирок этди.

Opta нашрининг маълум қилишича, ёш ярим ҳимоячи "қизил фурия"нинг рекордчисига айланган. Педри 18 ёш 201 кунлигида майдонга тушди ва Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионатида ўйнаган энг ёш футболчига айланди. У Сеск Фабрегаснинг (19 ёш 41 кун) рекордини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси мусобақанинг дастлабки баҳсида Швецияни енга олмади. Учрашув 1: 1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Луис Энрике жамоаси навбатдаги ўйинни 20 июнь куни Польша терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!