"Барселона" клубининг натижалари кўпчилик мухлислар қатори жамоа раҳбарларининг ҳам ҳавотирини оширди. Натижада Рональд Куманнинг курсиси қимирлаб қолди.

Ҳатто яқин кунларда нидерландиялик мураббийнинг истеъфоси кутилмоқда. Бу тез орада содир бўлиши айтилди.

Агарда Куман лавозимини тарк этса, унинг ўрнини "Ривер Плейт" клуби мураббийи Марсело Гальярдо эгаллайди. Айнан Марсело Гальярдо каталонияликлар бошқаруви учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, каталонияликлар 45 ёшлик Гальярдодан ташқари «Ювентус» собиқ устози Андреа Пирло вариантини ҳам кўриб чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)