«Барселона» клуби раҳбарлари Куман ўрнига Англиянинг топ клубидан мураббий олиб келмоқчи

«Ливерпуль» клубиини бошқараётган Юрген Клопп «Барселона» бош мураббийилигига номзод сифатида кўрсатилмоқда. Бу ҳақда «Спорт Экспресс» нашри хабар берди.

Маълум қилишича, немис мутахассиси «кўк-анорранглилар» устози бўлиш учун номзодлар рўйхатига киритилган. Аввалроқ, Рональд Куман Ла Лига доирасидаги «Атлетико Мадрид»га қарши ўйингача истеъфога чиқарилмаслиги ёзилганди. Ушбу учрашув 2 октябрь куни бўлиб ўтади.

Клопп «Ливерпуль»ни 2015 йилдан бери бошқармоқда. Мутахассис қўл остида мерсисайдликлар Англия чемпионлиги, Европа Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини, шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!