"Барселона"нинг Усмон Дембеле билан янги шартнома борасидаги музокаралари натижа бергани йўқ. 

Вазиятдан хабардор бўлган агентлар "Барса"га янги вингер қидириш ишларини бошлаб юборди. Жумладан, "кўк-анор ранглилар" Хаким Зиеш, Антони Марсьяль ва Брайан Хиль каби АПЛ грандлари футболчиларини нишонга олган. 

Маълум бўлишича, Дембеле Каталония клубидан 40 миллион евро маош ва 20 миллион евро бонус талаб қилмоқда. "Барса" бу талабларни бажариш ниятида эмас. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли француз ушбу мавсум жами 8 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма амалга оширди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар