"Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих узоқ муддат давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, германиялик футболчи мавсум сўнгига қадар сафдан чиққан. Коронавирусдан сўнг унинг ўпкасида кичик муаммолар бор. Киммих "Майнц", "Штутгарт" ва "Вольфсбург" жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

"Коронавирус туфайли юзага келган изоляция муддатим якунланганидан хурсандман. Аввалгидек ишлашга уриняпман, бироқ ўпкамдаги кичик инфекция бунга ҳалал бермоқда. Ҳозир тикланиш жараёнини бошдан кечиряпман ва январь ойида тўлиқ куч билан таркибга қайтаман",-деди Киммих.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи "Бавария"нинг COVID-19га қарши эмланишдан бош тортган 5 нафар аъзосидан бири эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар