"Бавария" клуби юлдузи Кингсли Коман фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Бавария"даги ҳозирги ҳолатидан қониқмаяпти. Клуб унга янги шартнома таклиф этган тақдирда ҳам, Коман бу битимга катта эҳтимол билан рози бўлмайди. У жамоада 10-рақам эгасига айланмоқчи.

Амалдаги шартномаси 2023 йилда якунланадиган футболчини "Бавария" имкон борича тезроқ сотишга тайёр. Боиси, Коман ҳам Алаба каби жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Мюнхен клуби франциялик ярим ҳимоячи трансферидан 90 миллион евро маблағ ишлаб олиш ниятида.

25 ёшли Коман жорий мавсум клуб сафида 39 учрашувда иштирок этиб, 8 гол ва 15 ассист қайд этишга эришган. У "қизиллар" сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)