Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски "Бавария"нинг ўтган 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

32 ёшли тўпурар мухлислар ўртасида ўтказилган махсус сўровномада 76,8 фоиз овоз тўплади ва биринчи ўринни эгаллади. Бу борада кучли учликдан Томас Мюллер (10,3%) ва Йозуа Киммих (6,9%) жой олди.

Левандовски якунланган мавсум "Бавария" сафида жами 40 ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 48 гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Мюнхенликлар ўтган мавсум Бундеслигада чемпионликка эришди. Левандовски эса лига тўпурари бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар