Бахтиёр Бобоев: Ал-Жаиш” билан баҳсда ижобий натижага умид қиламиз

Маълумки, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2017 йилги ОЧЛ баҳсларига қуръа ташланди.

Маросимда “плей-офф”да куч синашадиган жуфтликлар номлари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, “Бунёдкор” гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун 7 февраль куни Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби билан сафарда куч синашади. 

Қуръа маросимидан сўнг “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- “Ал-Жаиш” бизга яхши таниш. Жамоа таркибида бизнинг тарбияланувчимиз Сардор Рашидов тўп тепмоқда. Шу боисдан ҳам “Ал-Жаиш” ўйинларини мунтазам кузатиб борамиз. Қатарликларга қарши аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Рақиб кучли, шу боисдан ҳам ўз чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. “Бунёдкор”да ҳам халқаро тажрибалир йилдан-йилга ортиб бораётган, шижоати кучли бўлган ёшлар ҳаракат қилишмоқда. Бундан аввалги иккита мавсумда ҳам “Бунёдкор” курашга “плей-офф”дан қўшилиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Одимизда турган ушбу баҳсга муносиб тайёргарлик олиб борамиз. Умид қиламанки, гуруҳ босичида иштирок этиш анъанамизни давом эттирган ҳолда аввалги мавсумлардагидан яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - дейди Бахтиёр Бобоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!