Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Беллингем тез орада якка тартибдаги машғулотларни бошлайди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Жарроҳлик амалиётини ўтказган футболчи тезроқ сафга қайтмоқчи

"Реал Мадрид" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем тўп билан машғулотларни бошлашга тайёр эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, футболчи кейинги ҳафтадан бошлаб тўп билан югуриш машқларини бошлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, унинг умумий гуруҳ машғулотларида қисман қатнашиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Беллингем ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва имкон қадар тезроқ жамоасига ёрдам беришни истаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Беллингем елкасидан жарроҳлик амалиётини ўтказгани сабабли, жорий мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ. "Реал"нинг навбатдаги ўйини 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. Хаби Алонсо шогирдлари сафарда "Реал Соседад" жамоасига қарши беллашади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ