Бензема қаерда ўйнаши ҳал бўлди

Узоқ танаффусдан сўнг, Франция терма жамоаси қайтган Карим Бензема клублар миқёсидаги фаолиятини “Реал”да давом эттиришга қарор қилди. Аввалроқ, франциялик ҳужумчи Мадридга ҳамюрти Килиан Мбаппе келадиган бўлса, ёш ҳужумчига ўрнини бўшатиб, ўзи собиқ жамоаси “Лион”га кетишини айтганди.

“Қироллик клуби” ҳам ўйини тобора очилиб бораётган Бенземани ўз сафида олиб қолмоқчи. Футболчига 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома берилган эди. Бироқ Карим спорт формасини узоқ муддат юқори даражада ушлаб тура олмаслиги мумкинлигини инобатга олиб, уни қабул қилмади.

Томонлар ҳозирча икки йиллик битим тузишни режалаштирмоқда. Янги шартнома Бензема таътилдан қайтгач, 22 июлдан кейин расмийлаштирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)