Бэйлга харидор чиқди!

“Реал” керак бўлмай қолган Гарет Бэйл фаолиятини АҚШда давом эттириши кутилмоқда. Уэльслик футболчи шу кунларда Дэвид Бекхэмга қарашли бўлган “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоасидан таклиф олди.

Мавсумни ижара асосида “Тоттенхэм”да якунлаган Бэйл “Реал”га қайтиб, келаси мавсум якунланиши билан фаолиятини тугатишни ўйлаётганини айтганди. Кейинчалик, у Европа чемпионатидан кейин бутсаларини михга илишини айтди.

Бекхэмнинг таклифи Бэйлнинг қарорини ўзгартириб юбориши мумкин. Айни пайтда томонлар музокара олиб бормоқда.

“Реал”нинг янги бош мураббий Карло Анчелотти ҳам келаси мавсумда уэльслик ҳужумчига имконият бермаслигини уқтирган. Демак, Бекхэмга Уэльс юлдузини кўндириш унчалик қийин бўлмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар