Биласизми? Аргентина - ЖЧ-2018нинг энг "қари" жамоаси

Энцо Перес қайдномада Мануэль Лансинини алмаштиргач, Аргентина терма жамоаси мундиалнинг энг ёши улуғ жамоасига айланди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда ЖЧ-2018га келган аргентиналик футболчиларнинг ўртача ёши 29 ёшу 205 кунни ташкил этади.

Бу кўрсатгич борасида кейинги ўринни Коста-Рика терма жамоаси эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат футболчиларининг ўртача ёши 29 ёшу 203 кун.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!