Биз Мессига “Барса”дан кўп тўлаймиз!

“Пари Сен-Жермен” молиявий фэйр-плей туфайли “Барселона” билан янги битим туза олмаётган Лионель Мессини ўз сафига чорламоқда.

Айни пайтда аргентиналик юлдуз эркин агент ҳисобланади. Каталонияликлар эса маош фонди белгиланган кўрсаткичдан ошиб кетгани боис, Месси билан янги битим туза олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, парижликлар Месси билан боғланиб, унга ПСЖга кўчиб ўтишни таклиф қилган ва Лео келадиган бўлса, "Барселона"дан кўра кўпроқ маош олиши мумкинлиги алоҳида таъкидланган.

Мессининг ўзи айни пайтда бор эътиборини Аргентина терма жамоаси ўйинларига қаратган. Аргентиналиклар Америка кубогида қатнашяпти. Лео келажаги ҳақида шу турнирдан сўнг бир қарорга келиши лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар