Бизда Бэйлга ўрин йўқ!

“Тоттенхэм”нинг янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту янги мавсумда Гарет Бэйлни ўйнатмаслиги ҳақида баёнот берди.

- Бэйл бизнинг жамоамизнинг бўлаги бўлолмайди!, - деди Санту қисқа ва аниқ қилиб.

Маълумотларга қараганда, Бэйл “Реал”га қайтали ва келаси йили ёзда шартномаси якунлангунга қадар “Қироллик клуби” ихтиёрида бўлади. Якунланган мавсумни “Тоттенхэм”да ижарада ўтказган футболчи 20 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол урди ва иккита голли пас узатди.

Гарет Бэйл “Реал” билан шартномаси тугаши билан клублар миқёсидаги фаолиятини тугатиш ва фақатгина Уэльс терма жамоаси учун ўйнаш ҳақида ўйлаётганини маълум қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)