"Бўрилар" Мерсисайд клубини мағлуб этди

АПЛ 10-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Эвертон" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

28-дақиқада Килман ўйинда ҳисобни очган бўлса, бироз ўтиб Хименес фарқни иккитага етказиб қўйди. 66-дақиқада Ивоби жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. 

Ушбу натижадан сўнг "бўрилар" очколари сонини 16 тага етказиб, 7-поғонага кўтарилиб олди. 14 очкоси бор "ирисчилар" айни дамда 10-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!