Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бразилиялик ҳужумчи етти ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди!

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Бу ҳақида жамоа бош мураббийи хабар берди

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон яқинда "Астон Вилла"га қарши кубок учрашувида жароҳат олди. Лондон жамоаси бош мураббийи Томас Франк бразилиялик футболчининг тикланиш муддатлари ҳақида маълумот берди.

— Афсуски, Ришарлисон сон орқа мушагидан жароҳат олди. Шу сабабли у тахминан етти ҳафтани ўтказиб юборади, — деди Франк журналистларга.

Айни пайтда "Тоттенхэм" Англия чемпионатининг турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Лондонликлар навбатдаги учрашувни шанба куни, 17 январь санасида "Вест Хэм"га қарши Лондон дербисида ўтказади.

2025/2026 йилги мавсумда Ришарлисон барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ