Бруну Фернандеш Роналду устидан кулди

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоадоши Криштиану Роналдунинг португалча шеваси устидан кулди.

- Баъзан Маркус Рэшфорд ва Жесси Лингард нима ҳақида гаплашаётганини тушиниб бўлмайди. Португал тилида ҳам  худди шу аҳвол. Агар эътибор берсангиз, биз португалияликлар - Роналду, Диогу Далот ва мен турлича гапирамиз.

Роналду қўллаётган тил португалчанинг энг хунук шеваси. Роналду Мадейрадан. Кўпчилик португалияликлар бу оролдан келган одамларнинг гапини тушунмайди, - дейди Бруну Фернандеш.

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери ушбу жамоа учун саккизта учрашувда олтита гол уришга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар