Бу футболчи МЮ етакчиси бўлади

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Аслида англияликлар ўтган йили Жуд Беллингемни олмоқчи бўлганди. Лекин ёш футболчи Сульшер жамоасидаги рақобат кучлилигини инобатга олиб, “Боруссия”га ўтиб кетди ва айни пайтда ўз ўйини билан қатор грандлар эътиборини тортмоқда.

Бундан ташқари, манчестерликлар Поль Погба билан янги битимга келиша олмаяпти.  Камавинга эса ўз ҳамюртининг ўрнини босиши мумкин. Зотан, Франция терма жамоасида ҳам Камавинга Погбанинг ўринбосари ҳисобланади.

Эдуардонинг “Ренн” билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Шу боис, францияликлар ёзда уни сотиб юборишга мажбур.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар