Бу футболчининг нархи ошиб кетди

“Манчестер Сити” мутасаддилари “Байер” ярим ҳимоячиси Флорин Виртц трансфери бўйича иш бошлаш арафасида турибди.

Хосеп Гвардиола Бундеслигада ажойиб ўйин намойиш этаётган ёш футболчини Англияга кўчириб келмоқчи.

18 ёшли Виртцга “Бавария” ҳам кўз тикмоқда. Лекин Мюнхен клуби одатда трансферлар учун катта маблағ сарфламайди. Қолаверса, “Байер” раҳбарияти гранд клублар нишонига тушган вундеркиндни икки баробар қимматига сотмоқчи.

Маълумотларга қараганда, леверкузенликлар Виртц учун 90 миллион евро талаб қиляпти. Transfermarkt порталига кўра, бу футболчининг ҳақиқий  баҳоси аслида икки баробар арзон бўлиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!