Бугун 34 ёшга тўлган Артём Филипосян "Бунёдкор" машғулотларига қўшилади

  • 6 январь, 2022, 07:38
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян бугун 34 ёшни қарши олмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, айнан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи “Бунёдкор” жамоасининг машғулотларига қўшилади.

Tecno

Чунки у айни пайтда бирор клуб билан келишувга эришгани йўқ. Олдинроқ “Бухоро”дан таклиф бўлгани тўғрисида хабар бергандик. Таиланд чемпионатидан қайтиб келганидан бери ҳозирча олдидаги таклифларни кўриб чиқяпти. “Бунёдкор” мураббийлари эса футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва шу сабабли уни клубга таклиф қилишди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!