Бугун 7 нафар боксчимизга мухлиcлик қиламиз!
Хабарингиз бор, Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун ҳам мусобақа доирасида саралаш жаглари бўлиб ўтади.
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Армен Машакарян (Иба-Про);
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Омурбек Бекжигит уулу (Қирғиз Республикаси);
-92 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Калил Луан Брасил (Бразилия);
+92 кг: Арман Маханов - Уладзислау Смиаҳликау (Беларусь);
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Анваржан Ходжиев (Қирғиз Республикаси);
-60 кг: Абдумалик Халоков - Энрике Какулов (Испания);
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Вакҳтанг Харутюнян (Арманистон);
Жанглар Тошкент вақти билан 18:00 да ва иккинчи дастур 22:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)