Бугун легионеримиз “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”га қарши тўп тепади!

Европада Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турига старт берилмоқда. Ўзбекистонлик футбол мухлислари бутун жаҳондаги ишқибозлар сингари футбол олами грандлари ўйинларидан баҳра олиш қаторида  Молдованинг “Шериф” жамоаси иштирокидаги баҳсга ҳам эътибор қаратди.

Чунки Молдова чемпиони таркибида Жасурбек Яхшибоев “D” гуруҳининг энг кучли жамоаси “Реал”га қарши Мадридда ўйин ўтказади.

santyago-bernabeujpg

Ўз тарихида илк маротаба “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнири гуруҳ босқичида иштирок этаётган тирасполликлар кутилмаганда биринчи турда Донецкнинг “Шахтёр” жамоасини 2:0 ҳисобида енгиб, ўз квартетида пешқадамга айланди.

Карло Анчелотти бошчилигидаги “Реал” ҳам  илк учрашувда Италияда “Интер”ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, тўплар нисбатига кўра, иккинчи поғонадан жой олган.

Демак, Бугун машҳур “Сантьяго Бернабеу”да икки пешқадам ўзаро тўқнаш келади.

Биз учун аҳамиятлиси, Чемпионлар лигаси доирасида ўзбек йигити “Реал” ва “Интер” жамоаларига қарши майдонга тушишидир. Ҳар ҳолда дунёнинг энг нуфзли мусобақасида Европа грандларига қарши тўп суриш осиёлик футболчилар орасида ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Жасур Яхшибоев эса, Польшанинг “Легия” жамоасидан айнан Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари олдидан “Шериф”ни кучайтириш учун ижарага олинган.

Жасурнинг ўзига ҳам Мадрид ва Милан каби футбол марказларида қудратли жамоаларга қарши ўйнаш ўзгача иштиёқ бағишласа керак. Чунки у Европанинг кучли лигаларида ўйнаш борасидаги ўз орзусига янада яқинлашмоқда. Турнирда ижобий таассурот қолдириш орқали қитъадаги кучли жамоалар, яхши футболчи қидириб юрган скаутлар, катта салоҳиятга эга ижрочиларга эҳтиёж сезаётган мураббийлар эътиборини қозониш мумкин.

183889_680

Sports.uz  портали “Реал” ва “ Шериф”  учрашуви олдидан мухлислар эътиборига ҳар икки жамоага тегишли қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

  • “Реал” Еврокубоклар доирасида ҳеч қачон Молдова жамоаларига қарши ўйнамаган. Молдоваликлар ҳам ўз тарихида илк бор Испания вакили билан тўқнаш келади.
  • Мадридликлар Чемпионлар лигаснинг охирги 20 та уй учрашувидан атиги учтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.
  • “Шериф” мадридликларнинг Еврокубоклардаги 108-рақиби сифатида тарихда қолади.
  • “Қироллик клуби” Чемпионлар лигасида ўз майдонидаги охириги 12 та учрашувдан атиги бештасида зафар қучган.
  • Молдова Чемпионлар лигасининг асосий сеткасида иштирок этган УЕФАнинг 34-аъзоси ҳисобланади.
  • “Шериф” Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларига қўшилган 146-жамоа ва жорий мавсумдаги ягона дебютант.
  • “Шериф” Еврокубокларнинг асосий мусобақасида қатнашган Молдованинг ягона жамоасидир. Улар бир неча бор Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этган.
  • Жорий мавсумда Яхшибоев жамоаси Чемпионлар лигаси саралаши ва гуруҳ баҳсларида бирорта учрашувда ютқазмади – 7 та ғалаба ва иккита дуранг.
  • “Реал” ички чемпионатда 25 та учрашувдан бери енгилмаяпти. Мадридликлар 18 та ғалаба қа еттита дуранг қайд этган.
  • Ўзбекистонлик мухлислар учун аҳамиятли бир факт.  Машҳур ҳужумчимиз Максим Шацких 2006-2007 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида “Қироллик клуби” дарвозасини икки марта ишғол қилган. Унинг голларига Роналдо икки бор жавоб қайтара олган ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланган.

9624187c135e0416f282152ea0a2c5f8

Демак, бугун Жасур Яхшибоевдан бу анъанани давом эттирган ҳолда, “Реал” дарвозасига йўл топишини тилаб қоламиз. Ҳар ҳолда ҳужумчининг вазифаси гол уриш ва футболда гол ўтказмайдиган жамоа ҳам бўлмайди.      

“Реал” – Шериф” учрашуви Тошкент вақти билан тунги 00:00 да бошланади.

 Рим дербисида ҳужумни кучайтирган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Бугун Рим дербиси: Шомуродовда Рейнага гол уриш тажрибаси бор. Моуриньо ундан фойдаланадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Nevajno
28/09/2021 09:18
Шу учрашувни Матч футбол 3 оберади силкаси Uzbekistan Legioners каналида бор..