Асосий мазмунга ўтиш

Бугун рингга кўтарилган 3 нафар боксчимизнинг жанглари ниҳоясига етди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Бугунги дастурдан 3 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди. 

-54 кг вазнда ўтказилган саралаш баҳсида, Беҳрузжон Роҳаталиев хитойлик Зиҳан Вангни 3:2 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

-60 кг вазнда Иброҳим Шокиржонов иорданиялик Весам Ваҳидини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Саидхўжа Садиллахўжаев -66 кг вазнда хитойлик Абудужиели Кадиердингдан 5:0 ҳисобида устун келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ