Чалханоглу нега айнан

Туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу нега "Милан"дан "Интер"га ўтганини изоҳлади.

“Интер”дек катта клуб футболчисига айланганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун жиддий синов. "Интер"нинг катта мақсадлари борлигини яхши кўраман. Мен Италияда нимадир ютишни хоҳлайман. Агар астойдил ҳаракат қилсам, асосий таркибдан жой олишимга аминман”, - деди Чалханоглу.

27 ёшли Хакан “нерадзуррилар” сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилди. Боиси унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси якунланган эди.

Чалханоглу “Интер” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)