Асосий мазмунга ўтиш

Чавандозларимиз БААдаги турнирда совриндор бўлишди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Фужайра шаҳрида конкур йўналиши бўйича CSI3* таснифидаги халқаро мусобақа ўтказилди.

БААнинг Фужайра шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI3* таснифидаги халқаро мусобақа ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.

Беллашувларда Абдураҳмом Абдуллаев ““Caballone” лақабли оти билан 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Бекзод Қурбонов “Matts VG” билан 145 см баландликдаги баҳсларда учинчи бўлди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ