“Челси” академияси юлдузлари клуб билан шартнома тузишдан бош тортмоқда

“Челси” академиясининг энг яхши уч футболчиси клуб билан шартнома тузишдан борт тортди.

Тино Ливраменто, Льюис Бейт ва Майлз Пирт-Харриснинг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. Одатга кўра, клуб мутасаддилари ўз академияси тарбияланувчиларига янги ҳамкорликни таклиф қилди. Бироқ, футболчилар Европанинг бошқа клубларидан бўлаётган қизиқишлар туфайли янги келишувга кўнмади.

Аввалроқ, мураббийлар штаби Ливраменто ва Бейтни асосий таркибнинг мавсумолди тайёргарлик машғулотларига жалб қилишни режалаштирган эди. Лекин улар ўз тенгқурлари Шотландиянинг “Селтик” жамоаси билан ўртоқлик ўйинига кетгани учун 16 ёшли футболчилар билан машғулот ўтади.

Таъкидлаш жоизки, Тино Ливраменто клуб академиясининг 2020-2021 йилги мавсумдаги энгзўр ўйинчиси, деб топилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар