“Челси” битта ўйин ўйнаган футболчига беш йиллик шартнома берди

“Челси” раҳбарияти 19 ёшли футболчи Армандо Броя билан беш йиллик шартнома имзолади, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Албаниялик ўйинчи клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилда у асосий таркибга қабул қилиниб, дебют учрашувида ҳам майдонга тушган эди.

Броя кейинчалик ижарага жўнатилди. Ўтган мавсумда “Витесс” жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи Голландия чемпионатида 31 та баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилди ва бир жуфт голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!