“Челси” етти йил олдин кетган ўйинчини қайтаради

Ҳимоя чизиғида кутилмаган муаммоларга дуч келган “Челси” ўзи тарбиялаган чап қанот ҳимоячиси Райан Бертрандни “Стэмфорд Бриж”га қайтаришга қарор қилди.

Истеъдодли футболчи бундан етти йил олдин “аристократлар” билан хайрлашиб, бахтини бошқа клублардан қидириб кетганди.

Айни пайтда Бертранд “Лестер Сити” шарафини ҳимоя қилмоқда. Унгача бу ҳимоячи “Саутгемптон”да тўп тепган эди. Бертранд ҳозирча “тулкилар” жамоасидан ҳам асосий таркибга кира олмаяпти.

“Челси” ўз тарбияланувчисини январь ойида ижарага олиб, мавсум охиригача унинг хизматларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

“Лестер” мутасаддилари захирада ўтирган футболчидан тезроқ қутилиш мақсадида уни 5 миллион фунтга тўлиқ трансфер қилишни сўраяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар