"Челси" тарбиялаган вундеркинд “Барса”га ўтиши кутилмоқда

“Челси” тарбияланувчиси Конор Галлахер фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Лондонликлар бош мураббийи Томас Тухель ёш ярим ҳимоячини асосий таркибга қўшмаганидан кейин клуб мутасаддилари Конорни “Кристал Пэлас”га ижарага жўнатди.

21 ёшли футболчи янги жамоасида дарров порлай бошлади. “Кристал Пэлас” таркибида дастлабки бешта учрашувда иккита гол уриб, битта голли пас берган Галлахер “Барселона” скаутлари эътиборини тортди.

Таркибини яшартиришга ҳаракат қилаётган каталонияликлар мавсум охирида футболчини олишга уриниб кўради. “Челси” ўз тарбияланувчисини осонликча қўйиб юбормаслиги айтилмоқда. Чунки, Томас Тухель ҳам ҳар йили академия тарбияланувчиларидан бир нечтасини асосий таркибда жой қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!