Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасида ишлаб келаётган Оле-Гуннар Сульшер тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Антонио Конте унинг ўрнини эгаллашга яқин турибди. Маълум бўлишича, яқин кунларда МЮ раҳбарияти норвегиялик мутахассис борасида сўнгги қарорни қабул қилади. Агар у бўшатилса, Конте яна АПЛга қайтиши мумкин.

Италиялик мураббий Премьер-лигада "Челси" жамоаси билан чемпионликни қўлга киритган. Якунда, лондон клуби президенти Роман Абрамович билан мунозара туфайли бўшатилганди. У сўнгги иш жойи "Интер"да ҳам ички чемпионат олтин медалларига эга чиққанди.

48 ёшли Сульшер манкунияликлар бошқарувида жами 164 учрашув ўтказиб, 90 та баҳсда ғалаба қозонган. 38 ўйинда имконият бой берилган бўлса, 36 беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар