Чемпионлар лигаси тарихида бунақаси бўлмаган эди

УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида тарихий натижа қайд этилди.

Гап шундаки, бу мавсум ЕЧЛда иштирок этган 3 та клуб мусобақанинг гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади. Аниқроғи, "Бавария", "Ливерпуль" ва "Аякс" гуруҳ босқичидан ўрин олган барча 6 та баҳсда ғалаба қозонди.

Айтиш керакки, Чемпионлар лигаси тарихида илк бор 3 та клуб гуруҳ босқичининг барча ўйинларида ғолиб чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×