Cульшер “Реал” футболчиси ўрнига бошқасини олади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан трансферидан воз кечиши мумкин.

Манчестерликлар франциялик футболчини кутмоқда, Вараннинг ўзи Мадриддан кетмоқчи, “Қироллик клуби” ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр. Шунга қарамай, бу трансферни амалга ошириш ишлари якунланмай қоляпти.

“Манчестер Юнайтед” вазиятдан чиқиш учун эътиборини “Лион” ҳимоячиси Йоаким  Андерсенга қаратди.

Ўтган мавсумда 25 ёшли футболчи ижара асосида “Фулхэм” шарафини ҳимоя қилди ва премьер-лигада 31 учрашувда майдонга тушиб,  инглиз футболида етарлича тажриба тўплади.

Бундан ташқари Андерсеннинг трансфери манчестерликлар учун анча арзон – 20-25 миллион еврога тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар