Даррен Тилл: "Хамзат Чимаев келаси йилнинг иккинчи ярмигача чемпионга айланади"
Ahmadbek Eshmatov
Чимаевнинг спарринг шериги чеченнинг қачон чемпион бўлишини прогноз қилди.
Хамзат Чимаевнинг спарринг шериги, собиқ UFC жангчиси Даррен Тилл мағлубиятсиз серия қайд этаётган чеченнинг қачон чемпион бўлишини прогноз қилди.
"Эртами-кечми Чимаев ўрта вазндаги камарни қўлга киритади. Уиттакерга қарши жанг буни яққол исботлаб қўйди. Ишончим комил, Хамзат келаси йилнинг иккинчи ярмигача чемпионга айланади", - деди Тилл Ариэль Хельванига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 308" турнирида Хамзат Чимаев 1-раунддаёқ Роберт Уиттакерни бўғиш усули орқали мағлуб этди.


Изоҳлар (0)