Давид Луизга А Серия клубидан таклиф тушмоқда

Римнинг "Лацио" клуби бразилиялик ҳимоячи Давид Луиз учун яна бир харидорга айланди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, А Серия клуби 34 ёшли футболчига шартнома таклиф қилишга тайёр. Айти лозимки, Луиз эркин агент ҳисобланади ва шу сабабли “Лацио” уни текинга ўз сафига жалб этиши мумкин.

Бундан аввалроқ Давид Луизга "Салернитана" ва "Фламенго" клубларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Давид Луиз ўтган мавсумни "Арсенал" сафида ўтказди ва 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар