Даврон Файзиев, Хайрулла Ҳамидов, Сардор Рашидов, Икром Алибоев, Отабек Шукуров ва бошқалар Одил Аҳмедов ҳақида

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов ҳаётига бағишланган "Орзунинг шонли йўли" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

IMG_3247

Маросимнинг асосий воқелиги Аҳмедов бутсаларини михга илганини айтгани бўлди.

ЎФA президенти Aбдусалом Aзизов Одил Aҳмедовнинг мамлакатимиз футболига қўшган улкан ҳиссасини эътироф этди ва унга миннатдорлик билдирди. Aҳмедов босиб ўтган ёрқин йўл ўсиб келаётган ёш футболчилар учун намуна эканлигини таъкидлаб, унга олтин бутса топширди.

IMG_3357

Аҳмедовнинг футбол билан хайрлашишини эълон қилган маросимда сўзга чиққан "Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов футболчи ва "Пахтакор" кўп жиҳатларда ўзаро боғлиқ экани, Аҳмедовнинг фаолияти клуб тизимидаги ёшларга намуна бўлишини таъкидлади. Унинг садоқатли футболчи бўлгани кўпчиликка ўрнак эканини айтди. "Пахтакор"даги фаолиятини қадрлаш мисолида унга жамоанинг 25-рақамли либоси умрбод бириктирган ҳолда тақдим этилди.

IMG_3407

Ўз навбатида, футболимиз жамоатчилиги ва футболчилар ижтимоий тармоқларда Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдирди.

Даврон Файзиев: У жангчи эди, жонкуяр, иродали ва савияли футболчи эди. Унинг ўйинларини шарҳлаш ёқимли эди.

Ўзбекистон терма жамоасида энг узоқ муддат сардорлик қилган афсонавий Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини тугатди. Ҳаммаси учун раҳмат.

IMG_3320

Хайрулла Ҳамидов: Киройи футболчи бўлсанг, шундай бўл-да - сенинг футбол билан хайрлашувинг ҳамма каналда кўрсатилсин.

Икром Алибоев: Ҳаммаси учун раҳмат легенда. Сиз ўзбек футболи учун кўп нарса бердингиз ва ўйлайманки, кейинги фаолиятингиздаям буни давом эттирасиз.

9F2A4540

Сардор Рашидов: Барчаси учун раҳмат сардор!

IMG_7693

Азиз Ғаниев: Ҳаммаси учун раҳмат акажон.

9F2A4544

Рустам Ашурматов: Акам ҳаммаси учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни узоқ қилсан. Сизнинг ўйинларингизни соғинамиз.

Акрам Комилов: Ҳаммаси учун раҳмат ака. Сиз билан фахрланамиз.

Азизбек Турғунбоев: Ҳаммаси учун раҳмат легенда.

Одил Ҳамробеков: Барчага намуна бўлганингиз учун раҳмат

IMG_9578

Отабек Шукуров: Барчаси учун раҳмат сардор.

IMG_8519

Достонбек Ҳамдамов: Раҳмат легенда.

9F2A4708

Достон Турсунов: Акам, дўстим раҳмат ҳаммаси учун.

9F2A4546

Жавоҳир Сидиқов: Ҳаммаси учун раҳмат.

Санжар Қодирқулов: Ҳақиқий сардор. Бундан кейин ҳам омад.

“Пахтакор” клуби матбуот хизмати: "Пахтакор" сафида икки карра Ўзбекистон чемпионига айланган, икки марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, МДҲ Чемпионлари кубогида зафар қучган Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлади. Унга "Пахтакор"даги фаолияти учун миннатдорлик билдирамиз. Барчаси учун раҳмат, Одил!

Маълумот учун, Одил Аҳмедов 2007 йилда миллий терма жамоа сафида дебют қилган. Ўшандан бери 108 та ўйин ўтказди ва 21 та гол уришга муваффақ бўлди. 4 та жаҳон чемпионати саралашида қатнашди, 3 бор Осиё кубогида иштирок этди ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.

9861573304087

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×