Даврон Файзиев Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтаётгани борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди
Охирги кунларда "Рома" ва Элдор Шомуродов мавзуси тинмаяпти. Ҳамюртимиз римликлар сафига ўтди/ўтади деган хабарлар кўпайди. Ушбу маълумотларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.
- Эшитгандирсиз, Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Римнинг "Рома" клубига ижарага ўтиши мумкин. "Женоа" билан музокаралар бошланган ва ижара шартлари келишиб олинмоқда. Келишишсин. "Женоа"мизни ҳурмат қилган ҳолда айтиш керак, "Рома2 бу умуман бошқа даража. Скудетто ва Еврокубокларга кўз тиккан амбицияли клуб. Катта тарих, юксак афсоналар жамоаси. Келажакка урғу беряпти. Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланди. Португалиялик юлдуз-мураббий эса қариган Жеко ва формасини йўқотган Майораль билан ҳужумда кўп нарсага эришиб бўлмаслигини биляпти. Элдор ва Азмун вариантлари кўриб чиқилмоқда. Шома учун Моур билан ишлаш юксак тажриба бўлади. Унинг ёшликдаги севимли ҳужумчиси Дидье Дрогбани айнан Моур кашф қилган. Умуман бу мутахассисда таран форвардлар очилган. Дрогба, Милито, Бензема, Балотелли. Ўйлайманки, Шомуродовда бу рўйхатга қўшилиш учун ҳамма кўрсаткичлар бор. Муҳими келишув амалга ошсин, майли ижара бўлса ҳам, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар