Ди Мария фаолиятидаги энг ёмон мураббий кимлигини айтди

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятида Луи ван Галдан кўра ёмонроқ мураббий бўлмаганини айтди.

"Ван Гал – фаолиятимдаги энг ёмон мураббий. Мен гол урдим, ассистентлик қилдим ва эртаси куни у менга нотўғри пасларни кўрсатди. У мени биринчи кунданоқ рад этди.

Луи футболчиларнинг ўзидан муҳимроқ бўлишини ёқтирмасди", - деди Ди Марии Express нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи "Манчестер Юнайтед" сафида 2014/15 йилларда тўп сурган. Шундан сўнг у ПСЖга кўчиб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
02/09/2021 17:53
Янада яхширок булиш учун хатоларингни курсатибди. Хурматини жойига куйиб юравермайсан-ми? Ван Гални сенга яхшилигини билмаганинг учун юлдуз даражасига кутарила олмагансан! Биронта хам катта ютугинг йук!

Минбар

Барча блоглар