"Динамо" иштирокидаги ўйинни илк бор аёл ҳакам бошқаради

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида “Динамо” иштирокидаги ўйинни биринчи бор аёл ҳакам бошқаради.

Гап шундаки, ПФЛ про лига сўнгги тур учрашувлари ҳакамларини эълон қилди. ЎФА ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Самарқандда ўтадиган “Динамо” – “Нефтчи” учрашувини илк марта аёл ҳакам - Эдита Мирабидова бошқариб боради.

эдита

Про лига. 24-тур

21 ноябрь, якшанба

ДИНАМО – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Эдита Мирабидова, Ҳусниддин Шодмонов, Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Исхах Ибрагимов

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!