Диёр Имомхўжаев Шомуродов ва Роналдунинг трансфери ҳақида фикр билдирди

МЮ Криштиану учун Ювентусга 15 миллион еврони 5 йил ичида парча-парча қилиб тўлаб бериши керак экан. МЮ соврин ютиб қолса, яна 8 миллион қўшиларкан.

Ҳаёт шу ўзи. Айтайлик Шомуродов маҳалласида тўп тепаётганида Роналду унинг кумири бўлган катта эҳтимол. Бугун унинг ўзи жаҳон футболи бозорида шу кумир билан деярли бир хил нархда турибди.

Ёш футболчи укаларимиз ҳеч қачон орзу қилишдан ва интилишдан тўхтаб қолмасликлари керак. Бугунги орзуларни эртага албатта ҳақиқатга айлантириш мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар