Диёр Имомхўжаев: Суперлига учрашувларидаги ҳакамлик бўйича фақатгина тўрт учрашув учун менда саволлар пайдо бўлди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Суперлиганинг жорий мавсумидаги қайси ўйинлар ҳакамлик борасида унда шубҳа уйғотгани ҳақида гапирди.

"Кучли иссиқ ҳақида кетма-кет огоҳлантириш бўлаётган вақтда футбол танаффусга чиқди. Кўз тегмасин, интрига бор, ишлаётганларда хатолар ҳам бўлади.

Суперлига учрашувларидаги ҳакамлик бўйича фақатгина тўрт учрашув учун менда саволлар пайдо бўлди:

2-тур
"Сўғдиёна" — "Турон"

4-тур
"Пахтакор" — "Металлург"

5-тур
"Машъал — Қўқон-1912"

12-тур
"Насаф — Сўғдиёна".

5-турдаги учрашувда киритилган гол бўйича қанот ҳакамига саволим кўп эмас, VAR йўқ эди, ҳолат шуни тақазо қилди. Бунақаси футболда бўлиб туриши, германиялик машҳур рефери Феликс Брих бир неча йил аввал Бундеслигада қасддан бўлмаган шундай хато қилгани, орадан 4 йил ўтиб шу ҳакам Чемпионлар лигаси финалини бошқаргани ҳақида ёзгандим.

Шунда фақатгина уч учрашув қоляпти. Иккитасида "Сўғдиёна" номи бор. Биринчиси учун ЎФА ўз хулосасини тақдим этганди. Иккинчисида ҳам шундай бўлади, унга қадар кутиш керак.

12 та тур учун бу яхши кўрсаткич. Чунки ҳакамлар буткул хатосиз ишлашининг иложи йўқ. Шу йилнинг 27 март куни голландиялик рефери Сербия — Португалия ўйинида Криштианунинг 100 фоизлик голини инобатга олмади, ҳатто ўша Европада ҳам хатолар бор.

Ҳакамлар меҳнат қилишяпти. Улар аввалги ҳакамлардан яхшироқ ва тўғрироқ ишлашяпти. Шунчаки аввалгилар инсофни шу қадар ютиб юборишгани касрига, бугунгилар жавоб беришяпти, уларга нисбатан мухлисларда тоқатсизлик бор.

Шунчаки, авваллари ҳар бир ўйин намойиш этилмасди, бугун бизда бу бор ва табиийки, саволлар ҳам, эътирозлар ҳам кўпайган, бу нормал ҳолат. Яқинда ҳам VAR йўқ эди, энди у бор ва мавзу ҳам кўп бўлиши турган гап. Кўзингизни каттароқ очинг ва VAR фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай мавзу эканини кўринг.

12 турга икки муаммоли ўйин, ишонинг, нормал ҳолат. Биз футболни ташқаридан кўраётган даврларда ҳакамлар қандай бўлганини, камералар йўқ вақтда нималар қилганини эсланг, катта ёшли акаларимиз, оталаримиз ўша ўйинларни жуда яхши эслашади. Шундай ишлаганларнинг айримлари бугун инспекторлик қилади, афсуски, у даврларни қайта жонлантиришнинг имкони йўқ. Бугун эса ҳар бир хато мавзу бўлади, ҳар бирига ЎФА муносабат беради. ПФЛ ёки футбол тепасига умидли кимдир келса, бу ҳаммаси бирданига зўр бўлади дегани эмас. Ноҳақликларга, адолатсизликларга қарши йиллаб курашилади, қаттиқ меҳнат қилинади. Бугун биздан нималар ўтаётгани ўзимизга маълум.

Биз ўта чуқурликда эмасмиз, биз шунчаки ҳаммаси янада яхшини бўлишини олдинги даврлардан кўра кўпроқ талаб қиляпмиз", - деди Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/07/2021 14:57
Diyorday ishlaydigan. yana. 4 ta kadr bulganiga davno Jahon chempionatiga chiqqan bulardik. keyin Nasaf Sugdiyona uyindaki holatni bugun kechka Bizning fudboldan hammasi tushunterib beradi. hamma har hil hissiyotlarga berilib gaperaveradi. har qanday holatka ham Dilshod turgan joyidan sakrayapti uning orqasidan sahal kantak bulsa etadi. keyin oddiy misol undan oldin Sugdiyona uyinchisi bilan oybek bozorov elkama elka kurashka kerdi. Oybek yutib chiqdi qarshi hujimga utaman degan vaqt uyinni tuhtatdi. Sudiya yahshi boshqardi uyin tempidan kelib chiqib. kechka Bizning Fudbolni kuraylik qani. keyin fudbolni ichidan tushungan ichidan tushungan odamla shu fikr bersa yahshi. kup gena muhlisla saytlarga yozadi. lekin yozma yoz kurushib gaplashsang. uzi nima degani ham bilmaydi uzi aytkan gapini uzi tushuterib berib olmaydi.
77 77
05/07/2021 13:06
Хакийкатданхам Европада онда сонда хакамларда адашмовчилик булади бизда эса хар уйинда хакамларда хотолар булади. куникиб колдик
Akbarali Abdunazarov
05/07/2021 21:02
Насаф Сугдиена уйинида уйин коидаси бузилган эди. Хакам тугри килди. 1-2 вазиятда хакам кунгилчанлик килди шуни хисобига уйинчилар куполлаша лошади, Насибуллаев уйинни емон утказмади!Уйиннинг ахамияти баланд эди!
&
Ашуров Бахтийор
05/07/2021 18:19
Қисқа қилиб айтганда;Диёржон зўр ишдаябди.Ишларига омад!!!
&
Navbahor&Liverpul
05/07/2021 18:19
Diyor doim xaq bolishi kerak xalq tilida aytganda uzinikini uzi kesgan 4-uyinimish paxtakorni xar bir oyinida bolyaptiku bilamiz diyor tv mirzaxakim toxtamirzaevni nima qiganini
&
Ramzis ll
05/07/2021 11:30
Safsataboz faylasuf

Минбар

Барча блоглар