Доннаруммани мағлуб этадиган мард борми?

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолияти давомида бирор марта ҳам пенальтилар сериясида мағлуб бўлмай келмоқда.

22 ёшли посбон шу кунгача жами 5 та пенальтилар сериясида иштирок этган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Доннарумма ушбу серияларнинг 3 тасида "Милан", 2 тасида Италия терма жамоаси футболчиси сифатида қатнашган.

Жанлуижининг сўнгги қаҳрамонлиги "Скуадра Адзурра"га “Евро-2020” ғолиблигини олиб берди. Доннарумманинг ўзи эса мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Доннарумманинг “Милан” билан имзолаган амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етди. У айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!