Эдегорга хунук хабар етиб борди

Зинедин Зидан даврида “Реал” асосий таркибига кира олмаган истеъдодли плеймейкер Мартин Эдегор жамоа бошқарувига Карло Анчелотти келганидан кейин ўзига имкон берилишини кутганди.

Шу мақсадда, норвегиялик футболчи ўзи ижарада ўйнаган “Арсенал”нинг тўлиқ трансфер ҳақидаги таклифини рад этган эди.

Карло Анчелотти янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида клуб раҳбариятига Мартин Эдегорнинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини ва унга имконият бермаслигини билдирди.

Италиялик мураббийнинг қароридан кейин Мартин Эдегор яна Мадридни тарк этишига тўғри келади. Ҳозирча, унга “Арсенал” бошпана бермоқчи.

Якунланган мавсумда Эдегор “канонирлар” сафида 14 та учрашувда қатнашиб, битта гол урди ва иккита голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар