ЕКЛ. "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шомуродов 70-дақиқада захирадан майдонга тушди 4

Европа Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Рома" - "Заря" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Бўрилар" сафида Абрахам дубль қайд этди. Шунингдек, Дзаньоло ва Перес бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ушбу ғалабадан сўнг, Моуриньо шогирдлари очколари сонини 10 тага етказиб олди. Улар айни дамда 2-ўринда бормоқда. 6 очкога эга "Заря" эса 3-поғонани банд этган. 

 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!