Энг расво трансфер. 7 та учрашув учун 25 миллион евро!

Ивуарлик Жан-Филипп Гбамен “Эвертон” тарихидаги энг омадсиз трансферлар ҳисобланади.

Ливерпуль клуби бу ўйинчини 2019 йили “Майнц”дан 25 миллион еврога харид қилганди. Икки ярим йил мобайнида Гбамен турли жароҳатлар туфайли атиги етти маротаба майдонда кўриниш берди лекин бирор самарали вазият ярата олгани йўқ.

“Эвертон” бош мураббийи Рафаэль Бенитес бу ярим ҳимоячи жамоа учун керак эмаслигини айтди. Ўз навбатида, клуб мутасаддилари Гбаменга ўзига тезроқ янги иш топишини уқтирмоқда.

Маълумотларга қараганда, унга “Рома”дан қизиқиш бор. Бироқ, римликлар ҳам ҳали расмий таклиф беришга қарор қилгани йўқ.

Илгари Франция чемпионатида “Ланс” ва Германия Бундеслигасида “Майнц” жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи асосий таркибнинг муқим аъзоси ҳисобланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×