Эриксенга Италия чемпионатида ўйнашга рухсат бермасликлари мумкин

Даниялик футболчи Кристиан Эриксен яқинда Финляндияга қарши ўйинда юрак хуружига учради. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти орқали ярим ҳимоячига юрак дефибрилаторини ўрнатишди, аммо Эриксен энди "Интер"да ўйнамаслиги мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, Италияда бундай қурилма билан ўйнаш тақиқланган.

Таъкидланишича, Италияда Эриксенга имплантатсия қилинган дефибрилатор билан ўйнашга фақат шифокорлар бу муаммо вақтинчалик эканлигини ва келажакда мослама олиб ташланганини исботлаб беришган тақдирдагина рухсат берилиши мумкин.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Европанинг бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай дефибрилатор билан ўйнаётган футболчиларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Масалан, Англия ва Нидерландияда. Бунга Дейли Блиндни яққол мисол бўла олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар