Эрон аёллар терма жамоаси сафида эркак футболчилар ўйнайдими?

Иордания футбол федерацияси (JFA) Осиё футбол конфедерациясига (AFC) Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларидан бирининг жинсини текширишни сўради.

25 сентябрь куни Иордания ва Эрон аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги саралаш босқич учрашуви ўтказилди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди ва пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган Эрон мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шундан сўнг иорданияликлар Эрон терма жамоасининг бир футболчиси чиндан ҳам аёл эканлигига шубҳа қила бошлашди. Футболчининг исми ошкор этилмаган, бироқ айрим ОАВлар гап дарвозабон ҳақида кетаётганини ёзмоқда.

JFA президенти, Иордания қироли Ҳусайннинг ўғли ва ФИФА вице-президентларидан бири Али бин ал-Ҳусайн Осиё Футбол Конфедерациясига мактуб йўллади.

“JFA томонидан тақдим этилган далиллар ва турнирнинг аҳамиятига асосланиб, биз ОФКдан мустақил тиббий экспертлар гуруҳи томонидан очиқ текширув бошлашни сўраймиз.

Эрон аёллар терма жамоасида гендер муаммолари ва допинг билан боғлиқ муаммолар борлигини инобатга олиб, ушбу футболчи ва жамоанинг бошқа аъзоларини ўйнаш ҳуқуқи бор ёки йўқлигини аниқлашимиз керак”, - дейилади мактубда.

Эрон аёллар терма жамоасида ўйнаётган футболчиларнинг жинси билан боғлиқ саволлар 2010 ва 2015 йилларда ҳам кўтарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/11/2021 13:11
Албатта, Эрон да бундай муаммолар биринчи марта эмас! Аввал хам булган эди.