Эрон ўрнига мундиалга Италия боради?! ФИФА вакили бунга "конкрет" жавоб берди
ФИФА ижроқўм аъзоси Эвелина Кристиллин Эроннинг ЖЧ-2022дан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Биз Эронни жаҳон чемпионатидан четлаштириш масаласини ҳеч қачон муҳокама қилмаганмиз. Бу фикрни бошимиздан чиқарайлик. Агар шундай бўлганида, Осиёдан бошқа жамоа турнирга кирган бўларди. Италиянинг иштирок этиши аллақачон имконсиз. Уларнинг Жаҳон чемпионатида ўйнаши мумкинлиги - утопия", - деди Cристиллин Football Italia нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Эрон инсон ҳуқуқларини бузгани учун мундиалдан четлатилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Фикрлар