Эртага бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олади

  • 7 декабрь, 2021, 14:21
  • 0
  • Бокс

Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланмоқда.

8-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 500 нафарга яқин боксчи (эркаклар 13 та, аёллар 11 та вазн тоифасида) медаллар учун кураш олиб боради.

Улар қаторида Олимпия ўйинлари иштирокчилари, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндорларини ҳам кўришимиз мумкин.

Бугун мусобақа олдидан расмий тадбирлар - мандат комиссияси, техник митинг ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирлар Халқаро бокс ассоциацияси - AIBA стандартларига мос равишда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!