Кеча Тошкент шаҳридаги "Ашхабод" паркида пенчак силат яккакураш турининг профессионал йўналиши микс силат бўйича ўзига хос жанг кечаси ташкил этилди. 

Мазкур жанг кечаси "Сўнгги қаҳрамон" дея ном олган Гран Прининг иккинчи турнири эди. Ушбу оқшомда бир неча йиллардан буён ММА йўналишида фаолият юритиб келаётган  "Эшон" номи билан машҳур Сирождиддин Эшонбоев ҳам ўз жангини ўтказди. 

35 ёшли жангчимиз кўплаб нуфузли промоушенларда ўз жангларини ўтказган, Жумладан, "Fight Night Global", NFC, AFCA, собиқ GFC ҳозирда EFCга айланган промоушен турнирларида ҳам октагонга кўтарилган эди. Бироқ  унинг фаолиятида икки йиллик танаффус бўлди ва кеча у яна қайтди. 

Ёш истеъдод эгаси Ислом Улашов билан тўқнаш келган Эшонбоевга тажриба қўл келиб, биринчи раунддаёқ ғалабани қўлга киритди. 

Маълумот учун, Сирожиддин Эшонбоев фаолияти мобайнида 18 ғалаба ва 9 мағлубият қайд этган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар